Тимофей Скатов Германиядаги турнир чемпиони бўлди

Скатов
Фото: ҚТФ

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 242-ракеткаси Тимофей Скатов Аугсбург (Германия) челленжер турнирида чемпион бўлди.

Мусобақанинг 1-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган 23 ёшли қозоғистонлик теннисчи ўзидан уч ёш кичик ва дунё рейтингида 293-ўринни эгаллаб турган даниялик Элмар Мюллер билан чемпионлик учун кураш олиб борди.

тимофей
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Дастлабки партияда даниялик спортчи 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчисида Скатов 5:2 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Мюллер ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, Тимофей имкониятни қўлдан бой бермади – 7:5.

Учинчи, ҳал қилувчи сетда Скатов 5:2 ҳисобида олдинга чиқиб олди. У учрашувни навбатдаги брейк билан якунлади - 6:3.

Икки соату 37 дақиқа давом этган баҳсда Скатов 18 та брейк-пойнтдан 9 тасини ярмини фойдаланди ва 1 та эйс амалга оширди. Мюллер 4 эйс, 8 брейк (13 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Шу тариқа, челленжер баҳсида ўзини кўрсатган Тимофей Скатов ATP Live рейтингида 199-ўринга кўтарилиб, ТОП-200га кирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ёшлари теннис бўйича жаҳон чемпионатида илк бор саралаш турнири финалида иштирок этиши ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар