Теннис бўйича ЖЧ: Қозоғистон ўсмирлари илк бор саралаш турнирининг финалида ўйнайди

SHYMKENT. Кazinform – Чимкентдаги Beeline Arena миллий теннис марказида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Дэвис кубогининг Осиё-Тинч океани минтақаси учун саралаш турнирининг финал босқичига йўл олган жамоалар аниқланди.

Жасөспірім
Фото: ҚТФ

Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси ярим финалда бу йилги мусобақанинг асосий янгилиги бўлган Гонконг теннисчиларидан 2:1 ҳисобида устун келди.

Дастлаб Дамир Жалғасбай баҳсли матчда Ченг Сью Николасга ютқазди - 5:7, 6:7 (4:7).

Шундан сўнг кортга ўз мамлакатининг биринчи ракеткалари Занғар Нурланули ва Жек Ченг киришди. Биринчи партияда тай-брейкда Занғар шижоат кўрсатди - 7:6 (7:3). Иккинчи сетда қозоғистонлик теннисчи рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади – 6:2.

Учрашув тақдири учинчи жуфтлик баҳсларида ҳал бўлди. З.Нурланули ва Даниэль Тазабеков дарҳол ўйин назоратини ўз қўлига олди – 6:1. Иккинчи сетда эса Ченг ва Ханг лол қолдира олишмади - 1:6.

Шу тариқа, Қозоғистон ёшлар терма жамоаси ўз тарихида илк бор Осиё-Тинч океани минтақаси учун саралаш мусобақасининг финал босқичига чиқди. Рақиблар ожиз эмас, Қозоғистон бош соврин учун икки карра Дэвис кубоги чемпиони Япония билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Кукушкин “Ролан Гаррос” турнирига йўлланма олгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар