Ўтган йилнинг 11 ойида Қозоғистонда ташқи савдо айланмаси 122 млрд долларга етди

ASTANA. Kazinform – 2022 йилнинг 11 ойида мамлакат товарлари экспорти 77 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«2022 йилнинг январ-ноябр ойларида ташқи савдо айланмаси 33,4 фоизга ўсиб, 122,2 млрд долларни ташкил этди. Улар орасида экспорт индекси 42,4 фоизга ошиб, 77,6 млрд долларга етди. Шу билан бирга, қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 33,8 фоизга ошиб, 24,1 млрд долларни ташкил этди»

, - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, товар импорти 44,6 млрд долларни ташкил қилган.

«Товар айирбошлашнинг умумий ижобий сальдоси 33,1 млрд долларни ташкил этди. Қайта ишлаш саноатида ижобий ўсиш сақланиб қолмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 фоизга ошди. Кўрсаткичларнинг ўсиши 18 та ҳудудда қайд этилди. Улар орасида Алмати шаҳри, Ақмола, Жамбил, Шимолий Қозоғистон вилоятлари энг юқори ўсишни кўрсатди»

, - деди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар