Ўтган йили Қозоғистонда хорижликлар иштирокида 46 та йирик сармоявий лойиҳа ишга туширилди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида бўлиб ўтган Хорижий инвесторлар кенгашининг оралиқ йиғилишида Қозоғистонда саноат ва транспорт секторини рақамли трансформациялаш бўйича кенгашнинг 35 ялпи мажлисига тайёргарлик жараёни, шунингдек ишчи гуруҳларининг ҳисоботлари кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Бош вазир ўз нутқида бугунги кунда Ҳукумат томонидан тартибга солиш сиёсатини соддалаштириш ва иқтисодиётнинг муайян тармоғининг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича фаол ишлар олиб борилаётганини таъкидлади. Янги Солиқ ва Бюджет кодекслари ишлаб чиқилмоқда, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини янада қисқартириш, монополиядан чиқариш ва хуфиёна айланмага қарши курашиш чоралари кўрилмоқда.

photo

Ҳукумат раҳбарининг фикрича, бу бутун республиканинг сармоявий муҳитига ижобий таъсир кўрсатади, буни реал рақамлар тасдиқлайди:

- 2022 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар умумий ҳажми 18 фоизга ўсди ва 22 миллиард доллардан ошди;

– ўтган йили хорижликлар иштирокида жами 46 та йирик инвестиция лойиҳаси ишга туширилди.

Шу билан бирга, Бош вазир тараққиётнинг янги босқичига қадам қўяётган Қозоғистон рақамли трансформацияга муҳтожлигини, бунга ваколатли давлат органлари алоҳида эътибор қаратишини айтди.

photo

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар
telegram