Ўтган йили Қозоғистонда ЭКО орқали 2,4 мингдан ортиқ чақалоқ туғилди
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, «Аңсаған Сәби» махсус дастури доирасида ҳар йили экстракорпорал уруғлантириш (ЭКО) учун 7000 квота ажратилади. Натижада 2021 йилда 3249 нафар аёл ҳомиладорлик бўйича рўйхатга олинди, 2097 оилада 2461 нафар узоқ кутилган фарзанд дунёга келди. Уларнинг 1288 нафарини қиз, 1172 нафарини ўғил болалар ташкил этади. Кўп уруғли ҳомиладорликдан 364 нафар чақалоқ туғилган.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари 2020 йил 1 сентябр куни халққа Мурожаатида 2021 йилдан бошлаб ЭКОга квоталар миқдорини 7 баробар ошириш бўйича топшириқ берилди, республика бюджетидан 6 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратилган эди.
Президент номидан:
- етакчи ихтисослаштирилган мутахассислар ва соғлиқни сақлаш ташкилотчилари ўртасида Эксперт кенгаши тузилди;
- «Аңсаған сәби» махсус дастури тасдиқланди, уни амалга ошириш доирасида КРТга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилди;
- бепуштлик билан касалланган беморларнинг (аёллар ва эркаклар) рўйхатлари ҳудудлар бўйича марказлаштирилди;
- репродуктив ёшдаги аёллар ва эркаклар сонини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудлар бўйича 7000 ЭКО цикли ажратилди;
- Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси ЭКО хизматлари ҳажмини тиббий ташкилотлар бўлинмасига жойлаштирди. Бугунги кунда 19 та клиника ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси тизимида ЭКО хизматларини таклиф қилади (улардан 3 таси давлат, 16 таси хусусий тиббиёт ташкилотлари).