Ўтган йили Қозоғистон 30 млн тоннага яқин нефт қазиб олди
«Ўтган йили «Тенгизшевройл» МЧЖ 29,5 миллион тонна хом нефт қазиб олинди. Бу 2021 йилга нисбатан 10 фоизга кўпдир. Давлатга тўғридан-тўғри молиявий тўлов 14,5 млрд долларни ташкил этди», – деди у.
Унга кўра, бўлажак кенгайтириш лойиҳасининг асосий қисми якунланган. Лойиҳа тизимни ишга тушириш босқичида.
«ТШО томонидан амалга оширилаётган иккита лойиҳа якунлангач, Тенгиз конида хом нефт қазиб олиш 12 миллион тоннагача ошади, бу йилига қарийб 39 миллион тоннани ташкил этади», — деди Кевин Лайон.
Маърузачининг сўзларига кўра, жаҳон нефт бозоридаги вазият қандай бўлишидан қатъи назар, компания профессионал масъулият кўрсатиб, натижага эришиш йўлини тўғри танлаб, юқори кўрсаткичларни кўрсатиши мумкин.
«2022 йилдан буён компаниямиз Қозоғистоннинг нефт-кимё саноати ва ички бозори учун газга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун Қозоғистонга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда. Ўтган йили ТШО ишлаб чиқарилган газнинг 87 фоизини Қозоғистон ички бозорига жўнатди. Ушбу улкан ютуқларга бизнинг тўртта акциядоримиз ва Қозоғистон ҳукуматининг кўмаги туфайли эришилди. Шу билан бирга, бу катта истеъдод ва ходимларимизнинг ҳалол меҳнати самарасидир», – дейди Кевин Лайон.
Фото: businesswire.com
Муаллиф: Алма Муқанова