Ўтган йили 8,5 миллион қозоғистонлик кинотеатрларга ташриф буюрган
Ranking.kz портали маълумотларига кўра, 2019 йилда, яъни коронавирус тарқалгунга қадар қозоғистонликлар кинофильмларга 23,4 миллиард тенге сарфлаган. Умуман олганда, 2021 йилда Қозоғистонда 104 та кинотеатр фаолият юритган. Улардан фақат тўрттаси қишлоқ жойларда жойлашган. Таққослаш учун, 2020 йилда мамлакатда 104 та кинотеатр фаолият кўрсатган бўлса, шундан учтаси қишлоқ жойларда, 2019 йилда 101 та кинотеатр, бештаси қишлоқ жойларда жойлашган. Энг кўп кинотеатрлар Алмати шаҳрида – 22 та. Кейин Нур-Султан ва Қарағанди вилоятида 10 та кинотеатр бор.
Кино кўрсатадиган ташкилотларининг даромади ўтган йил давомида сезиларли даражада ошди. Масалан, 2020 йилда 5,9 миллиард тенге, 2021 йилда 13,6 миллиард тенге даромад олган. Бироқ, 2019 йилги даражага чиқмади. Ўша йили кино кўрсатадиган ташкилотлар 21,2 миллиард тенге даромад олишди.
Ўтган йили кинотеатрлар даромадининг асосий қисми хорижий фильмлар намойишидан тушган – 10,8 миллиард тенге. Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда намойиш этиладиган кўплаб хорижий фильмлар фақат 2021 йилда чиққан эди. Афсуски, 2020 йилда миллий фильмлар намойишидан тушган даромад ўтган йилги 2,1 миллиард тенгедан 1,5 миллиард тенгега қисқарди. Биргаликда суратга олинган фильмлар ишлаб чиқаришдан тушган даромад 119,9 миллион тенгедан 1,3 миллиард тенгега ошган.
2021 йилда кинотеатрга ташриф буюрувчилар сони 8,5 миллион кишига етди. Йил давомида бу кўрсаткич 76,8 фоизга ошган, бироқ 2019 йилга нисбатан 2,4 баробар камайган.
2021 йилда кинотеатрларга ташриф буюрган 8,5 миллион кишининг 6,6 миллиони хорижий, 961,8 минг нафари миллий, 885,9 минг нафари эса биргаликда ишлаб чиқарилган кинофильмларни томоша қилган.
2022 йил март ойи охирида кинотеатр хизматлари нархи йил давомида 4,8 фоизга ошди. Бир йил аввал ўсиш 10,8 фоизни ташкил этган эди.
Жорий йилнинг март ойида Қозоғистон шаҳарларида жойлашган кинотеатрларда ўртача чипта нархи 1 655 тенгени ташкил қилган. Мамлакатнинг йирик шаҳарлари орасида энг қиммат кино чипталари Чимкент (2714 тенге), Атирау (2583 тенге) ва Туркистонда (2550 тенге) қайд этилган. Энг арзон нархлар Семей, Орал ва Кўкшетау шаҳарларида – 1200 тенге.