09:18, 09 Февраль 2021 | GMT +5
Ўтган суткада Қозоғистонда 918 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 918 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 197 033 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 1300 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 178 044 нафарга етди.