10:31, 12 Март 2023 | GMT +6
Ўтган суткада Қозоғистонда 58 кишида коронавирус аниқланди
ASTANA. Kazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғитонда 58 кишида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
12 март ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 1783 киши (-1604+ ва 179 КВИ-) даволанмоқда, улардан 130 нафари шифохоналарда, 1653 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:
• 2 киши оғир аҳволда,
• 3 киши ўта аҳволда,
• 3 киши сунъий нафас олиш аппаратига уланган.