13:30, 16 Август 2020 | GMT +5
Ўтган суткада Қозоғистонда 409 одам коронавирус юқтириб, 842 одам соғайган
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда 409 одам коронавирус юқтирди, деб хабар беради Kazinform.

coronavirus2020.kz сайтининг маълум қилишича, ўтган сутка давомида қайд этилган 409 одамнинг 213 нафари клиник белгиларсиз ташувчилар сифатида рўйхатга олинган.
Шунингдек, ўтган суткада Қозоғистонда 842 бемор ушбу инфекциядан соғайиб чиққан.
Айни дамда мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар жами сони 102 696 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 81 558 нафари соғайиб чиққан, 1269 нафари эса вафот этган.