08:32, 08 Апрель 2022 | GMT +5
Ўтган суткада Қозоғистонда 20 кишида коронавирус аниқланди ва 40 киши даволаниб чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 20 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери Қозоғистонда жами 1 305 265 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.
Ўтган суткада 40 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 1 290 404 нафарга етди.