11:37, 15 Май 2020 | GMT +6
Ўтган суткада Қозоғистонда 118 киши коронавирус юқтирган
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда 118 киши коронавирус юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.
Ўсиш 2,1% ни ташкил этган.
Ҳудудлар бўйича:
Ақмола вилояти - 4 (3,6%)
Ақтўбе вилояти - 29 (15,8%),
Алмати вилояти - 1 (0,5%),
Атирау вилояти - 17 (3,7%),
Шарқий Қозоғистон вилояти - 1 (1,8%),
Жамбил вилояти - 2 (1,0%),
Ғарбий Қозоғистон вилояти - 7 (2,6%),
Қарағанди вилояти - 8 (3,9%),
Қостанай вилояти - 4 (5,9%),
Қизилўрда вилояти - 1 (0.4%)
Манғистау вилояти - 3 (2,2%),
Алмати шаҳри - 11 (0,7%),
Нур-Султан шаҳри - 25 (2,2%),
Чимкент - 5 (2,0%).
Мамлакатдаги беморларнинг умумий сони 5689 кишини ташкил этмоқда.
Шунингдек, кеча Нур-Султанда 2 киши вафот этди:
Улар:
1958 йилда туғилган аёл (2020 йил 13 май);
1977 йилда туғилган эркак (2020 йил 13 май).
Эпидемия Қозоғистонда жами 34 кишининг ҳаётига зомин бўлди.