10:30, 24 Август 2020 | GMT +5
Ўтган бир суткада Қозоғистонда 84 одамда пневмония аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда бир кунда 84 одамда коронавирус аломати бор пневмония аниқланди, дея хабар бермоқда Kazinform coronavirus2020.kz таяниб.

«Ўтган суткада Қозоғистонда коронавирус аломати бор пневмония билан 84 киши касалланиб, 2 киши вафот этди. 823 киши даволаниб чиқди», - дейилади хабарда.
1 августдан бери коронавирус аломати бор пневмония билан касалланганлар сони 22 744 нафарга етди, шундан 258 нафари вафот этган, соғайганлар жами сони 4519 ташкил қилади.