08:52, 03 Апрель 2023 | GMT +6
Ўтган бир суткада Қозоғистонда 28 киши коронавирусга чалинган
ASTANА. Кazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 28 нафар коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолати аниқланди, дея хабар беради Каzinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
3 апрель ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 1802 нафар (-1 623+ ва 179 КВИ-) бемор даволанмоқда, улардан 179 нафари шифохоналарда, 1 623 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида: 3 киши оғир аҳволда, 2 киши ўта оғир аҳволда, 2 киши сунъий нафас олиш аппаратига уланган.