Tesla Илoн Маск учун 29 миллиард долларлик янги мукофотни маъқуллади

ASTANA. Kazinform – Tesla директорлар кенгаши Илoн Маскка компанияда камида яна икки йил қолиш шарти билан қарийб 30 миллиард доллар қийматида акциялар тақдим этди.

Tesla одобрила новую премию для Илона Маска в размере $29 млрд
Фото: riotimesonline.com

Business Insider ёзишича, директорлар кенгаши буни "америқалик миллиардернинг виждонан қилган меҳнати" учун янги мукофот пакети деб атади ва бу қарор "сўнгги пайтларда кучайиб бораётган сунъий интеллект соҳасидаги истеъдодлар учун кураш" шароитида Маскни сақлаб қолиш ва унга рағбат бериш мақсадида қабул қилинган.

“Бу юқори малакали истеъдодлар гуруҳи орасида Илoннинг етакчилик тажрибаси, техник билимлари ва энг асосийси – турли соҳаларда инқилобий ва фойда келтирадиган бизнесларни яратишдаги кўп йиллик тажрибасига тенг келадигани йўқ”, – дейилади компания директорлар кенгаши хатида.

2018 йили Tesla акциядорлари Маск учун 56 миллиард долларлик рекорд даражадаги мукофот пакетини илк бор маъқуллашган эди. Аммо ўтган йили Делавэр штати суди бу қарорни бекор қилди. Судга кўра, директорлар кенгашининг бу қарорни қабул қилиш жараёни акциядорлар манфаатига зид ва адолатсиз бўлган. 2025 йил март ойида Маск бу қарорга нисбатан апелляция берди ва суд жараёнлари ҳали ҳам давом этмоқда.

Агар суд аввалги мукофот пакетини тиклашга қарор қилса, Маск янги мукофотдан воз кечишига тўғри келади.

Бу янгиликлар фонида Tesla акциялари 2% га қимматлашди.

Илон Маск – Forbes Real-Time Billionaires глобал рейтингига кўра дунёдаги энг бой инсон. Унинг бойлиги 401 миллиард доллар деб баҳоланмоқда.

Сўнгги хабарлар