Теннис: Қозоғистонлик Андрей Голубев Доха турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Андрей Голубев Доха АТP 250 турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи франциялик Фабрис Мартен билан биргаликда чорак финалда ҳамюрти Александр Бублик – венгриялик Мартон Фучович жуфтлигига қарши курашди.

Биринчи партияда А.Бублик ва М.Фучович ғалаба қозонишди - 6:3.

Иккинчисида А. Голубев ва Ф. Мартен муваффақият қозонди - 6:4. Кейин эса супер тай-брейкда ғалабани қўлга киритди - 10:7.

Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда Қозоғистон-Франция жуфтлиги 4 та эйс амалга оширди ва 6 та брейк-пойнтнинг иккитасидан фойдаланишди. Рақиблар 1 та эйс, 3 та брейкдан (9 брейк) фойдаландилар.

Умумий мукофот жамғармаси 1 миллион тенгедан ортиқ бўлган турнир финалига чиқиш учун А.Голубев ва Ф.Мартен мусобақанинг 3-ракеткаси, голландиялик Уэс Колхофф – британиялик Нил Скупски билан куч синашади.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар
telegram