Теннис. Қозоғистон вакиллари Марокаш турнири чорак финалига йўл олишди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликлар Марокашдаги ATP 250 Grand Prix Hassan II турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб.
None
None

Қозоғистон теннисчиси Александр Недовесов покистонлик Айсам-ул-Ҳак Қурейши билан биргаликда иккинчи рақам остида таснифланган бельгиялик Сандер Жилле ва Йоран Флигенни икки сетда мағлуб этди – 6:3, 6:4.

Мусобақанинг биринчи жуфтлиги – қозоғистонлик Андрей Голубев ва франциялик Фабрис Мартин илк учрашувда 6:7 (6:8), 7:6 (7:2), 10:6 ҳисобида голландияликлар: Таллон Грикспор ва Ботик Ван де Зандшульпни мағлуб этишди.

Шунингдек, Қозоғистон аёллар жамоаси вакилалари Елена Рибакина ва Юлия Путинцевалар АҚШнинг Чарлстон шаҳрида ўтказилган аёллар турнирида ўз чиқишларини якунлади. Елена уч сетда украиналик Анжелина Калининага ютқазди – 4:6, 6:2, 4:6, Юлия эса икки сетда америкалик Аманда Анисимовага 1:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Сўнгги хабарлар