Теннис бўйича ЖЧ: Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси саралаш турнирини иккинчи ўрин билан якунлади
SHYMKENT. Кazinform – Чимкентдаги Beeline Arena миллий теннис марказида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Дэвис кубогининг Осиё-Тинч океани минтақаси саралаш турнири якунланди.

Финалда Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси ўта кескин курашлар остида ўтган ўйинда 1:2 ҳисобида Япония терма жамоасига имкониятни бой берди.
Чимкентда бир неча кундан бери ёғаётган ёмғир туфайли дастлабки икки ўйин залда ўтказилди. Дастлаб Дамир Жалғасбай Каваниши Хьюдан мағлуб бўлди - 6:1, 1:6, 1:6.
Шундан сўнг Занғар Нурланули Япония терма жамоаси етакчиси Табато Рюни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Занғар саралаш босқичида 6 та ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида рақибига бир сет ҳам бермай, ғалаба қозонди.
Учинчи, ҳал қилувчи баҳсда японияликлар жуфтликлар баҳсида ғалаба қозонишди – 3:6, 7:6 (7:5), 10:6.
Япония кетма-кет иккинчи йил саралаш турнирида биринчи ўринни эгаллади.
Ўтган йили қозоғистонлик ўсмирлар кучли учликдан жой олган бўлса, бу йил иккинчи ўринни эгаллади.
Энди Япония, Қозоғистон, Гонконг ва Хитой Тайпейи жамоалари келаси йилнинг кузида ўтказиладиган ўсмирлар Дэвид кубогининг финал босқичида куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тимофей Скатов Германиядаги турнир чемпиони бўлгани ҳақида ёзган эдик.