Теннис бўйича United Cup турнири: Қозоғистон терма жамоаси Испанияни мағлуб этди
ASTANА. Kazinform - Қозоғистон терма жамоаси Австралиянинг Сидней ва Перт шаҳарларида ўтказилаётган аралаш жамоавий теннис бўйича United Cup турнирида Испания терма жамоасини мағлуб этди.
Ҳал қилувчи жуфтлик баҳсида Елена Рибакина – Александр Шевченко испанияликлар Ивон Кавалье-Реймерс – Пабло Каррено-Бустага қарши баҳс олиб борди.
Шиддатли кечган биринчи партия тай-брейкгача етиб, қозоғистонликлар катта маҳорат кўрсатишди – 7:6 (7:4).
Иккинчи сетда ҳисоб 3:3 бўлиб турганида Шевченко ва Рибакина брейк қилишга муваффақ бўлишди. Бироқ испанияликлар ҳисобни тенглаштирди - 4:4. Бу сафар Ивон Кавалье-Реймерс – Пабло Каррено-Буста тай-брейкда муваффақиятли ўйнади - 7:6 (7:2).
Супер тай-брейкда қозоғистонлик жуфтлик 10:7 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қизғин курашларга бой бўлган баҳс 2 соат 5 дақиқа давом этди.
Е.Рибакина ва А.Шевченко жуфтлик баҳсларида камдан-кам иштирок этишларига қарамай, бу сафар ўз имкониятларидан унумли фойдалана олди.
Шу тариқа Қозоғистон Испанияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Энди қозоғистонликлар 30 декабрь куни C гуруҳида Греция термасига қарши баҳс олиб боради. У ерда Е.Рибакина 32-ўриндаги Мария Саккари билан, А.Шевченко эса дунё рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган Стефанос Циципас билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ўзгача туйғу бағишлашини айтгани ҳақида ёзган эдик.
Елена Рибакина United Cup жамоавий турнирини ғалаба билан бошлади.