Теннис бўйича ЖЧ: Қозоғистон ўсмир қизлари саралаш турнирининг чорак финалига чиқди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон қизлар терма жамоаси Чимкент шаҳрида теннис бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Осиё-Тинч океани минтақасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, бугун қозоғистонлик қизлар Эрон терма жамоаси билан баҳслашди.

Шамолли кун бўлишига қарамай, қозоғистонликлар ёмон об-ҳавога тезда мослашди.

Дастлаб бир соатдан сал кўпроқ давом этган баҳсда Анастасия Кримкова Атфи Нитидан устун келди - 6:3, 6:3.

Ариана Гогулина Ясаман Язданийдан бир хил – 6:3, 6:3 ҳисобида устун келди.

Учинчи ўйинда А.Кримкова Полина Слепцова билан биргаликда Қозоғистон терма жамоасига учинчи очко келтирди – 6:4, 6:1.

photo

Шу тариқа қозоғистонликлар муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 3 май куни Ярослава Шведова шогирдлари Японияга қарши баҳс олиб боради. Япония ҳам муддатидан олдин чорак финалга чиқди. Шу боис ушбу мусобақада В гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган ҳолда чорак финалга кимлар чиқиши ҳал бўлади.

3 май оқшомида чорак финалга қуръа ташланади. Жаҳон чемпионатига Осиё-Тинч океани минтақасидан фақат учта жамоа йўлланма олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ёшлари саралаш турнирини ғалаба билан бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар