Теннис: Анна Данилина АҚШдаги турнирнинг финал босқичига чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик тоифасида биринчи, дунёнинг 20-чи ракеткаси Анна Данилина Кливленд (АҚШ) WTA 250 турнири финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

А.Данилина сербиялик Александра Крунич билан биргаликда ярим финалда мусобақанинг 1-чи ракеткалари чехиялик Барбора Крейчикова ва Катерина Синякова билан учрашиши керак эди.

Бироқ «Катта дубулға» туркумига кирувчи уч карра чемпионлар Б.Крейчикова ва К.Синякова баҳсни давом эттиришдан бош тортди.

Шу тариқа Кливлендда 4-чи ракетка сифатида рўйхатдан ўтган А.Данилина ва А.Крунич ўйнамай финалга йўлланма олди.

Қозоғистон-Сербия жуфтлиги финал баҳсида япониялик Сюко Аояма ва тайбэйлик Хао Чин Чан ёки америкалик Никол Мартинес ва австралиялик Эллен Перес ўртасида бош соврин учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи АҚШдаги турнирда ярим финалга чиққани ва қозоғистонлик теннисчиларнинг АҚШ очиқ чемпионатидаги рақиблари аниқлангани ҳақида ёзган эдик.



Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар