Қозоғистонлик теннисчиларнинг АҚШ очиқ чемпионатидаги рақиблари аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – «Катта дубулға» турнири – АҚШ очиқ чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, биринчи босқичда эркаклар ўртасида Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 47-ракеткаси Александр Бублик жаҳон рейтингида 71-ўринда бораётган франциялик Уго Гастон билан учрашади.

Аёллар ўртасида Қозоғистоннинг биринчи, жаҳоннинг 25-ракеткаси, Уимблдон чемпиони Елена Рибакина саралаш баҳслари ғолибларидан бири билан кортга чиқади.

Рейтингда 39-ўринни эгаллаб турган Юлия Путинцева дунё рейтингида 24-ўринни эгаллаб турган америкалик Аманда Анисимовани мағлуб этишга ҳаракат қилади.

Шунингдек, Анна Данилина, Андрей Голубев ва Александр Недовесов жуфтлик баҳсларида иштирок этади. Уларнинг рақиблари кейинроқ аниқланади.

US Open 29 августдан 10 сентябргача бўлиб ўтади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram