Тенге энг жозибадор валюталардан бири — Тимур Сулейменов

ASTANА. Кazinform — ҚР Миллий банки раиси Тимур Сулейменов тенге курси билан боғлиқ ҳозирги вазият ҳақида фикр билдирди.

Тимур Сулейменов
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

— Қозоғистон тенгеси ўзининг барқарорлигини исботлади. Эсингизда бўлса, баъзи мутахассислар бир вақтлар 1 доллар 1000, 2000 тенгега тенг бўлишини айтишган эди. Ўша пайтда биз бунинг учун мутлақо фундаментал ёки бозор шартлари йўқлигини айтган эдик. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, тенге барқарор валютадир. Ўтган йил охирида у жуда яхши даромадлиликни кўрсатди. Ҳозирда у энг жозибадор валюталардан бири. Буни халқаро рейтинглардан ва бошқалардан кўриш мумкин, — деди Миллий банк раиси Мажилиснинг ялпи мажлисидан кейинги брифингда.

Унинг фикрича, Қозоғистондаги риск-рентабеллик нисбати ҳозирда дунёдаги энг яхши кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

— Шунинг учун у инвестицияларни жалб қилди ва тенге шунга мос равишда мустаҳкамланди, — деди Тимур Сулейменов.

Сўнгги хабарлар