Тель-Авив аэропортида бирорта ҳам Қозоғистон фуқароси қолмади

Тель-Авив аэропортида бирорта ҳам Қозоғистон фуқароси қолмади
Фото: Kazinform

Air Astana авиакомпаниясининг маркетинг ва сотувлар бўйича вице-президенти Адель Даулетбек ОАВга Тель-Авив-Алмати рейси қандай амалга оширилгани ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Air Astana” компаниясининг маркетинг ва савдо бўйича вице-президенти Адель Даулетбекнинг сўзларига кўра, мамлакатга олиб келинганларнинг аксарияти Қозоғистон фуқаролари ва уларнинг яқинларидир. 166 нафар йўловчидан икки нафари чақалоқ.

“Маълумки, шанба кунидан бошлаб бу мамлакатда вазият кескин ёмонлашди. Шу муносабат билан Air Astana авиакомпанияси парвозларни тўхтатди. Эвакуация парвозини фақат бугун амалга ошириш мумкин эди. Корхона раҳбарияти фуқароларимизни эвакуация қилиш бўйича қатъий чоралар кўрди. Тель-Авив аэропортида бирорта ҳам Қозоғистон фуқаросини қолдирмадик, ҳаммасини олиб кетдик. Биз бу мамлакатдаги вазиятни диққат билан кузатиб бордик. Бу жуда кескин вазият. Яширишга ҳожат йўқ, бу қийин ҳаракат эди, чунки фуқаролик рейслари деярли қолмаган. Уларнинг барчаси тўхтатилди. Шунинг учун биз ушбу парвозни амалга оширганимиздан хурсандмиз”, – деди у.

Аввалроқ 124 нафар қозоғистонлик махсус репатриация рейси билан мамлакатга олиб келингани ҳақида ёзган эдик.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи Исроилга ҳужум қилган эди.

Сўнгги хабарлар