«Таза Қазақстан» ташаббусида 10 миллиондан ортиқ одам қатнашди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси бўйлаб 1 мингдан ортиқ экологик акция ўтказилди, Бу ҳақда ҚР Ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

«Таза Қазақстан»
Фото: Астана ҳокимлиги

Президентнинг «Адолатли Қозоғистон: қонун ва тартиб, иқтисодий ўсиш, жамият оптимизми» Мурожаатномаси ҳамда Давлат раҳбарининг бошқа топшириқларини амалга ошириш доирасида «Таза Қазақстан» экологик ташаббуси бошланганидан бери республика бўйлаб 1 мингдан ортиқ экологик акция ўтказилиб, унда 10,4 миллиондан зиёд киши, жумладан 586 минг волонтёр иштирок этди.

Правительство РК
Инфографика: ҚР Ҳукумати

“Умумий ҳисобда 1,6 миллион тоннадан ортиқ чиқинди йиғилиб, 859,6 минг гектар майдон тозаланди”, — деди ҚР Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нисанбаев.

«Таза Қазақстан» ташаббуси фуқароларнинг тизимли ёндашуви, сиёсий иродаси ва фаол иштирок этиши аниқ самара бериши мумкинлигини кўрсатди. Мамлакат барқарор экологик ривожланиш йўналишини белгилаб олди ва олға юрмоқда, ташаббус ҳар бир аҳолининг атроф-муҳит учун жавобгарлик маданиятини шакллантириш учун мустаҳкам асос яратади.

Сўнгги хабарлар