Тайванда янги президент сайланди

Сайловчиларнинг 41 фоизи Лай Циндэга овоз берди (80 фоиз бюллетен кўриб чиқилгандан кейин). Сайловчиларнинг 33 фоизи Гоминьдан партияси номзоди Хоу Юини қўллаб-қувватлади. Учинчи номзод Тайван Халқ партияси (ТПП) етакчиси Кэ Вэньчжэ деярли 26 фоиз овоз тўплади.
Шу билан бирга Тайванда қонун чиқарувчи юанга (Парламентга) сайловлар бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, парламентнинг янги чақириғида ДПП 52 ўрин, Гоминьдан партияси 51 ўрин, Тайван Халқ партияси 8 та ўринга эга бўлади, мустақил номзод ҳам битта ўринга эга бўлади. Қолган ўрин учун Янги Тайбэйдаги сайлов округларидан биридан ДПП ва Гоминьдан партияси номзодлари ўртасида кураш давом этмоқда.
Тайвандаги президентлик ва парламент сайловларида овоз беришда 19,5 миллион киши иштирок этди. Тайван президенти тўрт йиллик муддатга сайланади ва бир марта қайта сайланиши мумкин.