17:37, 15 Май 2025 | GMT +5
Таиландга туристик мақсадларда борган ўзбекистонликлар сони 2,2 баробарга ортган
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 13,5 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Таиландга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,3 минг нафарга ёки 2,2 баробарга ошган.
Жорий йилнинг дастлабки 3 ойида Таиландга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- сайёҳлик – 11 880 нафар
- қариндошларни йўқлаш – 1 510 нафар
- хизмат юзасидан – 56 нафар
- ўқиш – 7 нафар
- даволаниш – 3 нафар