Таиландда пиротехника омбори портлаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ киши жароҳатланди

None
Фото: EPA
BANGKOK. Kazinform – Таиландда пиротехника воситалари сақланадиган омборда кучли портлаш содир бўлиб, 9 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлди. 115 нафар маҳаллий аҳоли оғир жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Ҳодиса Малайзия билан чегарага яқин жойлашган Сунгайколок шаҳрида содир бўлган.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, ёнғинга пайвандлаш ишларини бажариш вақтидаги хатолик сабаб бўлган.

Фейерверклар омборининг бутун биноси ёниб кетган.

Портлаш шунчалик кучли эдики, у Наратхиват провинциясида жойлашган кичик шаҳарчанинг катта қисмини вайрон қилган. Портлаш оқибатида кўплаб уйларнинг деразалари ва томлари шикастланган.

Қайд этиш жоизки, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида пиротехника воситалари билан боғлиқ ҳодисалар кўп содир бўлади. Бунинг сабаби шундаки, бу минтақада турли байрамларда фейерверкдан кенг фойдаланилади.

Олти йил аввал Индонезиядаги пиротехника заводида юз берган ҳодисада 49 киши ҳалок бўлган эди.


Сўнгги хабарлар
telegram