Таиланд сайёҳларга криптовалюта билан харидларни тўлаш имконини беради

ASTANA. Kazinform – Таиланд ҳукумати туристларга ўз рақамли активларини кредит карталарида рўйхатдан ўтказиш ва харидларни амалга ошириш имконини берувчи криптовалютани мамлакат реал иқтисодиётига интеграция қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Nation нашри маълум қилди, деб ёзади Report.

Таиланд туризм криптоволюта
Фото: Рixabay

Таиланд бош вазири ўринбосари ва молия вазири Пхичай Чунхавачиранинг сўзларига кўра, Молия вазирлиги ҳозирда карталарда криптовалютани жорий қилишда фойдаланилаётган халқаро моделларни ўрганмоқда.

“Айрим хорижий мамлакатларда кредит картага криптовалюта юклаш орқали харидларни амалга оширишингиз мумкин. Сотувчи тўловни маҳаллий валютада олади. Ушбу ёндашув Таиландда ҳам амалга оширилиши мумкин”, – деди у.

Ҳукумат капитал бозори ва рақамли активлар бозорини ўзаро боғлаш учун қонунчиликка ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда.

Таиланд Туризм вазирлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён мамлакатга 13,4 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2 фоизга кам. Энг кўп сайёҳлар Хитойдан келган – 1,8 миллион киши. Кейинги ўринларда Малайзия (1,7 миллион), Россия (932 минг), Ҳиндистон (880 минг) ва Жанубий Корея (637 минг).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда сайёҳлар орасида машҳур бўлган глэмпинг марказлари ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар