Таиланд Қозоғистон фуқаролари учун вақтинчалик визасиз режим жорий этди

None
Қозоғистон фуқаролари Таиландда 30 кунгача визасиз қолишлари мумкин. Узоқ сафарлар учун тегишли визани расмийлаштириш зарур, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва туризмни ривожлантириш мақсадида Таиланд Қироллиги Ҳукумати 2023 йил 25 сентябрдан 2024 йил 29 февралгача Қозоғистон Республикаси фуқаролари учун вақтинчалик визасиз режимни жорий этади.

Амалдаги саёҳат ҳужжати - Қозоғистон Республикаси фуқаросининг паспорти бўлиб, унинг амал қилиш муддати чегарани кесиб ўтиш вақтида 6 ойдан ортиқ бўлиши керак.


Сўнгги хабарлар