Таиланд авиакомпанияси Қозоғистонга парвозларни йўлга қўйади

ASTANA. Kazinform - ҚР Транспорт вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш устида ишламоқда, деб хабар беради Kazinform.

Таиланд авиакомпанияси Қозоғистонга парвозларни йўлга қўйди
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги

“Жорий йил 1 декабрдан Таиланд Қироллигининг «Thai Air Asia X» янги хорижий лоукостер ташувчиси Қозоғистон ҳаво транспорти бозорига киради. Авиакомпания Бангкок-Алмати йўналиши бўйича ҳафтасига 4 та рейс (душанба, чоршанба, пайшанба ва якшанба кунлари) тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширишни бошлайди”, — дейилади хабарда.

Қозоғистон ва Таиланд ўртасида ҳаво қатновининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади, дея таъкидлади вазирлик.

Сўнгги хабарлар