14:55, 29 Июль 2022 | GMT +5
Таэквондо: Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон жамоаси бешта медаль олди
TASHKENT. Kazinform - Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатнинг илк куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида Аҳаджон Мухторов, Жавоҳир Ҳидоятов, Нигора Аъзамжонова, Омина Эргашева ҳамда Розалина Толибжанова ўз вазн тоифаларида бронза медалини қўлга киритди.
Маълумот учун, 31 июль кунига қадар давом этадиган мазкур дунё биричилигида Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси 17 нафар таэквондочи билан қатнашмоқда.