12:42, 11 Февраль 2022 | GMT +5
Таэквондо: «Turkish Open-2022» халқаро мусобақасида ўзбекистонлик спортчи кумуш медални қўлга киритди
TASHKENT. Kazinform - Туркиянинг Анталия шаҳрида таэквондо бўйича ўтказилаётган «Turkish Open-2022» халқаро мусобақасида Ўзбекистон спортчилари ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда Kazinform Uzaга таяниб хабар беради.

Эътиборлиси, мусобақанинг биринчи кунги ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик Гулшаной Исмоилова 42 кг вазнда муросасиз беллашувлар натижасига кўра, кумуш медалга сазовор бўлди.
Халқаро турнир дастурига биноан 11 февралга қадар ўсмирлар ўртасида, 12-13 феврал кунлари эса катталар ўртасидаги баҳслар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар аъзоси ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Фото: UzA