Табиий офатга қарши кураш: ҚР Президенти ШҲТ давлатларига бир қатор таклифлар киритди

None
Фото: thesundaily.my
ASTANA. Kazinform – Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашида иштирок этган Президент Қасим-Жомарт Тоқаев экология соҳасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашни таклиф қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Экологик кун тартибини илгари сурмасдан туриб барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ва жамият фаровонлигини ошириш мумкин эмас. Афсуски, сув тошқинлари, қурғоқчилик, ёнғинлар, сув ва тупроқ ифлосланиши каби турли хил табиий офатлар сезиларли даражада кўпайганини кўрамиз. Шу билан бирга, Қозоғистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммосини ҳал қилиш учун кучларни бирлаштириш ниятида.

Қуйидаги вазифаларга эътибор қаратиш зарур, деб ҳисоблаймиз: ШҲТ ва БМТнинг атроф-муҳит бўйича дастури ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш; Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш; Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва экологик туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик дастурини қабул қилиш.

Бу чора-тадбирларнинг барчасини бугун қабул қилинадиган декларацияда тасдиқланган ШҲТ Экология йили доирасида ташкил этишни таклиф этаман», - деди ҚР Президенти.


Сўнгги хабарлар