Тўрт ой ичида Қозоғистонда машинасозлик саноати 36 фоизга ўсди
«4 ойлик якунларига кўра, мамлакат иқтисодиёти яхши ўсиш суръатларини кўрсатяпти. Ялпи ички маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида ижобий динамика сақланиб қоляпти. Ишлаб чиқариш саноати 5,1 фоизга ўсди. Машинасозликда – 36%, шу жумладан автомобилсозликда – 41%, локомотив ва вагонлар ишлаб чиқаришда – 64% ўсиш кузатилди. Фармацевтика маҳсулотларининг ўсиши 4 фоизни ташкил этди. Енгил саноат – 35 фоиз, жумладан, тўқимачилик саноати – 55 фоиз, тикувчилик – 8 фоиз, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2 фоиз ўсди. Озиқ-овқат ва минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш 8 фоизга, тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш 16 фоизга, нефтни қайта ишлаш 3 фоизга ошди. Шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш 6 фоизга ошди», – дейди Алихан Смаилов.
Бундан ташқари, Ҳукумат раҳбари тоғ-кон саноатида ўсиш 2 фоизни ташкил этганини таъкидлади. Шу билан бирга, қурилиш соҳасида 15 фоиздан ортиқ доимий ўсиш сақланиб қолиняпти.
Муаллиф: Алихан Асқар