Suzuki зинадан чиқа оладиган тўрт “оёқли” мотоцикл ишлаб чиқди

Suzuki зинадан чиқа оладиган тўрт “оёқли” мотоцикл ишлаб чиқди
Фото: techcult.ru

Japanese Mobility Show тадбирида Suzuki компанияси MOQBA деб номланган янги турдаги транспорт воситаси концепциясини тақдим этди. Бу ҳақда techcult.ru сайти маълум қилган, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.

У деярли робот бўлиб, ҳаракатланиш ва мувозанатни таъминлаш усулини мустақил равишда танлайди, “оёқ-қўллари”ни шунга мослаштиради.

Мотоциклнинг оёқ-қўллари текис юзада ҳаракатланиш учун ғилдираклар билан жиҳозланган, бироқ у нотекис жойларда ҳам ҳаракатлана олади.

MOQBAнинг максимал тезлиги соатига 32 километр, аккумулятори қувватлантирилгач, 80 километр масофани босиб ўтиш имконига эга. У фақат битта одамни кўтариши мумкин. Мотоциклнинг афзаллиги шундаки, одам уни бошқариши шарт эмас, фақат йўналишни белгилаш кифоя. Бу ҳаракатланиши чекланган ёки жароҳатланганларни ташиш имконини беради.

Мазкур ихтиро тиббиёт муассасаларида беморлар, кекса одамларни ташишда айни муддао бўлиши мумкин.

тўрт “оёқли” мотоцикл
Фото: иtechcult.ru

 

Сўнгги хабарлар