Сувни тежайдиган технологияларга эга майдонлар 750 минг гектарга етказилади

ASTANA. Kazinform – Жорий йилда сувни тежайдиган технологияларга эга далалар сони 300 минг гектарга етади. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Парламентда бўлиб ўтган Ҳукумат соати чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Ҳозирги вақтда сувни тежаш технологиялари жорий этилган ҳудудлар кўпайиб боряпти. Бу, ўз навбатида, сув ва озуқа моддаларини аниқ таъминлаш орқали ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради. Улар йиллик инвестиция субсидиялари ҳисобига қўллаб-қувватланяпти, унинг доирасида фермерларнинг замонавий ирригация тизимларини сотиб олиш, шунингдек, сув олиш ва етказиб бериш ва барча зарур инфратузилмани сақлаш учун сарфлаган харажатларининг 50 фоизи қопланади», – деди Е. Қарашўкеев.

Унга кўра, 2022 йилда сувни тежаш технологиялари қўлланиладиган ерлар 21 минг гектарга кўпайган.

«Жорий йилда сувни тежайдиган технологиялар ёрдамида бундай ерлар майдонини 300 минг гектарга, 2030 йилгача суғориладиган майдонларни эса 750 минг гектарга етказиш режалаштирилган», – деди Вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар