Сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда – ҚР Сенати раиси

Маулен Ашимбаев
Фото: Сенат матбуот хизмати

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Сенати раиси Маулен Ашимбаев сув тошқинларидан кейинги мураккаб пайтда бутун мамлакатни сафарбар қилиш жуда муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳамкасбларимиз (депутатлар) ҳудудларга бориб, маҳаллий ижройя ҳокимияти органларига ўз ёрдамларини кўрсатишди. Халқ билан бирга бу оғир вазиятни енгиб ўтишга ҳисса қўшмоқда. Ҳозир бир қанча ҳамкасбларимиз ҳудудларда, бошқа сенаторлар эса тез орада вилоятларга боради. Сув тошқинлари билан боғлиқ барча масалалар Президент Қасим-Жомарт Тоқаев назоратида. Давлат раҳбари сув тошқинларидан жабрланганларга тегишли моддий ва молиявий ёрдам кўрсатилишини айтди. Шу боис Ҳукумат томонидан бу борада аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда”, — деди М. Ашимбаев Сенатнинг умумий мажлисидан кейин журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Унинг фикрича, ҳозирда мамлакатда сабр-тоқат ва бағрикенглик намоён бўлиши керак.

“Умуман, энди барчамиз – фаол фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари, депутатлар, Ҳукумат аъзолари, шаҳар ҳокимлари, шунингдек, партиялар ушбу мураккаб пайтда бирдамлигимизни кўрсатишимиз, табиий офат оқибатларига қарши курашишимиз керак. Биргаликда ҳаракат қилсак, бу қийинчиликни енгиб ўтишимиз аниқ. Шунинг учун ҳам жабрланган аҳоли пунктлари аҳолиси билан биргаликда тегишли чоралар кўряпмиз”, — деди Сенат раиси.

Сўнгги хабарлар