Сув тошқини: Мақтааралда иккита овулнинг 17 минг аҳолиси уйларига қайтмоқда
Аввалроқ, тошқин зонасидан 31 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган эди. Тахминан эвакуация марказларидаги 3500 одамнинг аҳволи барқарор. Деярли барча одамлар тиббий кўрикдан ўтди ва ётоқ ўринлар билан таъминланди.
Шунингдек, аҳолига кунига уч маҳал овқат берилади. Барча зарур озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари етказиб берилди. Бошқа эҳтиёжлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳар бир эвакуация марказига фавқулодда ҳолатларда жиҳозланган марказий омбордан рўйхат орқали тарқатилади.
«Эвакуация марказлари сифатида белгиланган мактаблар, коллежлар ва масжидларнинг аҳолиси бундай қийин даврда кўрсатган ёрдамлари учун ҳукумат, вилоят ва туман маъмуриятлари ва барча қозоғистонликларга самимий миннатдорчилик билдирмоқдалар. Шунингдек, улар тошқин сувлари тез орада қайтишини ва уйлар, чорва моллари ва экинлар зарарининг қоплаб берилишини эшитиб хурсанд бўлишди. Бундай қийин вазиятда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслигига уларнинг ишони комил», - дейилади хабарда.