Сув полоси бўйича Қозоғистон терма жамоаси Сербияда халқаро турнирда ғолиб чиқди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг сув полоси бўйича терма жамоаси Сербиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди. Бу ҳақда Facebookда Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири Асхат Оралов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Бечей шаҳрида ўтказилган мусобақада Европа ва Осиёдан 12 та жамоа иштирок этди. Қозоғистон спортчилари Испания, Германия, Сербия ва бошқа мамлакатлардан келган рақибларини ортда қолдирди. Қозоғистон терма жамоаси сардори Егор Белоусов эса турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

«Ёш спортчиларимизни ғалаба билан табриклайман ва уларга катталар тоифасида ҳам бундан яхши муваффақиятлар тилайман. Машаққатли меҳнати туфайли бу муваффақиятга эришган мураббийлар штабини ҳам табриклайман. Қозоғистон сув полоси катта салоҳиятга эга, Маданият ва спорт вазирлиги мамлакатимизда ушбу спорт турини янада ривожлантириш устида иш олиб боради», - деб ёзади вазир.

Фото: facebook.com/Асхат Оралов


Сўнгги хабарлар
telegram