Суриядаги зилзила қурбонлари сони 237 кишига етди
Маълумотларга кўра, камида 639 киши жароҳат олган. Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг аксарияти Латакия, Алеппо, Хама ва Тартус провинцияларида қайд этилган. Аввалроқ Сурия матбуоти 111 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Суриянинг Дамаск назорати остида бўлмаган ҳудудларида қурбонлар, вайроналар ёки вайрон бўлган бинолар ҳақида маълумотлар йўқ.
Ўз навбатида, SANA агентлиги маълумотларига кўра, Республика Мудофаа вазирлиги «зилзиладан жабр кўрган аҳолига зудлик билан ёрдам кўрсатиш, вайронлар остида қолганларни қидириш ва эвакуация қилиш учун мамлакатнинг барча вилоятларидаги ўз бўлинмалари ва тузилмаларни сафарбар қилмоқда».
«Бу ҳали аниқ рақам эмас ва қутқарув ишлари давом этар экан, қурбонлар сони ортиши мумкин», деди Араб Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ёрдамчиси Ахмед Думейрия.
Ўз навбатида, Сурия транспорт вазирлиги мамлакатнинг шимолий ҳудудларида темир йўл алоқаси тўхтатилганини маълум қилди.
«Йўл ва кўприк конструксияларига зарар етиши мумкинлигини ҳисобга олиб, эҳтиёт чораси сифатида поездлар ҳаракати тўхтатилди», – дейилган хабарномада.
Al Hadath маълумотига кўра, Алеппо, Идлиб, Латакия ва Хама провинцияларида ўнлаб одамлар қулаган бинолар остида қолиб кетган. Қутқарув ишлари кучли ёмғирга қарамай давом этмоқда.