Сурияда кечаги зилзила оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 470 киши жароҳатланди

None
ASTANA. Kazinform – Кеча Туркияда юз берган зилзила қўшни Сурияга ҳам зарар етказди, дея хабар бермоқда Kazinform Deutsche Welle агентлигига таяниб.

Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлган.

Суриянинг инсон ҳуқуқлари бўйича кўзатиш марказининг (SOHR) маълумотларига кўра, 470 киши жароҳатланган: улардан 320 нафари ҳукумат назоратидаги ҳудудларда, 150 нафари Суриянинг исёнчилар назоратидаги шимоли-ғарбий ҳудудларида.

Бир неча ҳафта олдин Туркия ва Сурия чегарасида 7,8 магнитудали вайронкор зилзила юз берган эди.

6 февральдаги табиий офат ҳар икки мамлакатда 46 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўша пайтда 23 млн киши зилзиладан жабр кўрган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Туркиянинг Ҳатай провинциясининг Дефне туманида 6,4 магнитудали зилзила қайд этилган эди. Кейинроқ яна 5,8 магнитудали зилзила юз берди.

Янги зилзила натижасида Туркияда 3 киши ҳалок бўлди, 300 га яқин киши жароҳат олди.

Антакия ва Искендерун шаҳарлари орасидаги йўл бузилди. Бу ерда шикастланган бинолар ҳам борлиги айтилмоқда.


Фото: Berkcan Zengin/Reuters

Сўнгги хабарлар
telegram