08:01, 21 Февраль 2023 | GMT +6
Туркиядаги зилзила оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 213 киши тан жароҳати олди
ASTANA. АNADOLY – Кazinform – Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Солунинг маълум қилишича, Ҳатайдаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони ҳозирда 3 кишини ташкил этмоқда. 213 киши жабрланди, дея хабар беради Казинформ Туркиянинг Анадолу агентлигига таяниб.
Туркия вице-президенти Фуат Октай Дефне туманида содир бўлган 6,4 магнитудали зилзиладан кейин 20 та афтершок қайд этганини айтди.
Бундан олдин душанба куни Ҳатай вилоятининг Дефне туманида 6,4 магнитудали зилзила қайд этилгани хабар қилинган эди.
Кейинроқ яна 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Туркиянинг жануби-шарқида уйлар вайрон қилинган. Зилзила Сурия, Ливан, Кипр, Исроил, Иордания, Ироқ ва Фаластинда сезилган.