Сунъий интеллект Қозоғистонда иш жойларини қисқартирадими - Жаслан Мадиевнинг жавоби

ALMATY. Kazinform - Digital Almaty форуми доирасида Жаслан Мадиев сунъий интеллектнинг қозоғистонликлар ҳаётига таъсири ҳақида ўз фикрини билдирди.

Жасанды интеллект Қазақстандағы жұмыс орындарын азайтпай ма - Жаслан Мәдиев жауабы
Фото: Александр Павский/Kazinform

ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирининг сўзларига кўра, ҳозирда сунъий интеллектнинг иш ўринларига таъсири ўрганилмоқда.

“Бошқа давлатлар сингари биз ҳам сунъий интеллект ривожланишининг таъсири бўйича тадқиқотлар олиб бормоқдамиз. Иш ўринлари масаласи барча мамлакатлар учун биринчи ўринда туради. Жаҳон экспертларининг фикрича, сунъий интеллект иқтисодиёт самарадорлигини оширади, компаниялар ишлаб чиқариш ҳажми ошади. Бу, ўз навбатида, компания даромадини оширади. Даромад ошса, қўшимча иш ўринлари яратилади. Лекин мутахассисларни қайта тайёрлаш дастури бўлиши керак. Биз шу йўналишда ишлаяпмиз. Масалан, ўтган йили Астана хаб базасида Tomorrow school очилган эди. У ерда талабалар ва кексалар СИ технологиясидан фойдаланишни ўрганиши мумкин”, - деди вазир.

Жаслан Мадиевнинг қайд этишича, агар келажакда сунъий интеллект юқори даражада ривожланса, 5 кунлик ишни 3 кунда тугатиш мумкин бўлади.

“Сунъий интеллект биринчи навбатда такрорий хизматларни автоматлаштиришга ёрдам беради. Яъни одамларни такрорий ишлардан озод қилади. Жаҳон экспертларининг фикрича, иқтисодиёт сунъий интеллект асосида ривожланса, 5 кунлик ишни 3 кунда якунлаш мумкин. Одамлар эса ўзига, оиласига, ижодига кўпроқ вақт ажратади. Лекин иш натижаси айнан шундай бўлади”, - деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сунъий интеллектнинг жаҳон иқтисодиётига қўшган ҳиссаси 20 триллион долларга етиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар