Сунъий интеллектнинг жаҳон иқтисодиётига қўшган ҳиссаси 20 триллион долларга етади
ALMATY. Kazinform – Сунъий интеллектнинг глобал модели тез суръатлар билан рақобатбардошликдан кооперативга ўтмоқда. Бу ҳақда Digital Almaty 2025 рақамли форуми давомида ҚР Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилди.

Олжас Бектенов 2030 йилга бориб сунъий интеллектнинг жаҳон иқтисодиётига қўшадиган ҳиссаси 20 триллион долларга етишини таъкидлади.
“Етакчи IDC эксперт компаниясининг тадқиқотларига кўра, 2030 йилга бориб сунъий интеллектнинг жаҳон иқтисодиётига қўшадиган ҳиссаси 20 триллион долларга етади. Бундан ташқари, фақат сунъий интеллект туфайли ҳар йили ялпи ички маҳсулотнинг 2-3% ўсишини таъминлаш мумкин. Бу имкониятдан мамлакатларимиз иқтисодиётини ривожлантириш учун фойдаланиш керак”, - деди Ҳукумат раҳбари.
Шунингдек, у сунъий интеллектнинг дунёда сезиларли даражада тарқалишига ёрдам берадиган учта асосий жиҳатни айтиб ўтди.
“Биринчиси, инсон капиталини ривожлантириш. Сунъий интеллектнинг глобал модели тезда рақобатбардошликдан кооперативга ўтмоқда. Ушбу мақсадга эришиш учун IT соҳасининг жаҳон етакчилари бирлашиб, ўзларининг илмий лойиҳаларини биргаликда амалга оширдилар. Ишқибозлар ўз лойиҳаларини оммабоп платформаларда очиқ баҳам кўришади. Улар буни умумий технологик ривожланиш учун қиладилар. Бу тажрибадан ўзимизнинг ва қўшма лойиҳаларимиз учун фойдаланишимиз керак”, – деди Олжас Бектенов.
Эслатиб ўтамиз, Digital Almaty форумида Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Арманистон ҳукумат раҳбарлари рақамли лойиҳалар кўргазмаси билан танишган ва ялпи мажлисда иштирок этмоқда.