Судан ҳаво ҳудудини ёпиш муддатини 10 июлгача узайтирди

ASTANA. Kazinform - Судан фуқаро авиацияси маъмурияти мамлакат ҳаво ҳудудидаги парвозларга қўйилган чекловларни 10 июлгача узайтирди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
None
Фото: Анадолу

Гуманитар парвозлар учун истисно қилинади. 22 апрелда мамлакатдаги вазият туфайли парвозларга чекловлар жорий этилган эди.

Судан армияси билан Тезкор ҳаракат кучлари ўртасида 15 апрелдан бери давом этган тўқнашувлар, 18 июнда бошланган 3 кунлик сулҳнинг тугаши билан яна авж олди.

Суданда уч ойдан бери давом этаётган тўқнашувларда 1000 га яқин одам ҳалок бўлди, 5000 га яқини яраланди.

Сўнгги хабарлар