Субсидияланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бир қисми ички бозорда сотилиши керак – ҚР Бош вазири

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов маҳаллий тадбиркорлар кенгашининг йиғилишини ўтказди, унда агросаноат комплексини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
None
None

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва ташиш, шунингдек, паррандачилик, уруғчилик ва шакар ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини субсидиялаш тизимини ислоҳ қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, мавжуд йўналишларни оптималлаштириш ва субсидияларнинг янги турларини жорий этиш, инновациялардан фойдаланишни рағбатлантириш, қишлоқда кооперацияни ривожлантириш бўйича янги ёндашувлар ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Шу билан бирга, субсидияларнинг барча йўналишлари бўйича давлат маблағлари олувчиларга нисбатан назорат чоралари ва қарши мажбуриятларни жорий этиш кўзда тутилган.

Бош вазир ўзгартишлар пакети доирасида маҳсулотнинг бир қисмини ички бозорда сотиш мажбуриятини кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.


– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар субсидия олиб, барча маҳсулотларни экспорт қилаётганини кўриб турибмиз. Баъзи маҳсулотларнинг етишмаслиги мавжуд ва бу нархларнинг ошишига олиб келади. Шунинг учун маҳсулотнинг бир қисми ички бозорда сотилиши керак. Бу ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмидан келиб чиқиб белгиланиши керак, - деди Алихан Смаилов. Ҳукумат раҳбари вазирликка ушбу чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Йиғилишда «Мойли экинлар экспериментал фермер хўжалиги» масъулияти чекланган жамияти бош директори Фарид Абитаев кредитлар бўйича фоиз ставкасини субсидиялашни автоматик равишда йўқотиб қўйганлиги сабабли аграрлар имтиёзли қўллаб-қувватлаш дастурларига ўта олмаётгани сабабли ишлаб чиқарувчиларнинг тижорат банкларига қарамлиги масаласини кўтарди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бу масалани қисқа муддатда ишлаб чиқиш топширилди.

«Ҳозирда «Атамекен» МТП билан биргаликда тадбиркорларга қўйиладиган талаблар кўриб чиқилмоқда. Субсидиялаш қоидаларига кўра, тадбиркорлик субъектлари дуч келадиган барча ноаниқлик ва қарама-қаршиликларни уларнинг ёрдами билан бартараф этиш устида ишлаш керак. Буни қисқа муддатда амалга ошириш керак», - деди Алихан Смаилов.


Йиғилишда «DALA-FRUIT.KZ» МЧЖ таъсисчиси Болатбек Нажметдинули яна бир муаммони кўтарди. Унга кўра, ҳудудларда маҳаллий ёқилғи қуйиш шохобчалари транзит транспорт воситаларига дизел ёқилғиси қуйишни маъқул кўрмоқда, арзон нархларда сотиб олинган маҳаллий автомобиллар эса ёқилғисиз қолмоқда.

«Янги тўлов тизими душанбадан бошлаб жорий этилди. Биз «нотўғри» ёқилғи қуйиш шохобчаларини лицензияни бекор қилишгача жазолаймиз. Шунинг учун бу масала тез орада ҳал бўлади», - деди Бош вазир.

Алихан Смаилов муҳокамани сарҳисоб қилар экан, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий вазифалари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва шу туфайли мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдан иборат эканини таъкидлади. Айни пайтда ишбилармонлар билан ҳамкорликда самарадорликни оширишнинг янги усуллари ишлаб чиқилмоқда.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар