SpaceX Polaris Dawn миссиясини ишга туширишни кечиктирди
ASTANA. Kazinform – Профессионал бўлмаган астронавтнинг биринчи космик парвозини ўз ичига олган Polaris Dawn миссияси гелий сизиб чиқиши сабабли камида 24 соатга кечиктирилди, деб хабар беради Space.com.
Дастлаб 27 август, сешанба куни эрталаб Флорида штатидаги (АҚШ) NASAнинг Кеннеди космик марказидан учирилиши режалаштирилган эди.
SpaceX маълумотларига кўра, жамоалар гелий сизиб чиқишини батафсилроқ ўрганмоқда.
“Экипаж Ернинг паст орбитасида кўп кунлик миссияга тайёр. Кейинги учирилиш 28 август, чоршанба кунидан эртароқ бўлиши мумкин эмас”, - деб эълон қилди SpaceX душанба куни кечқурун Х ижтимоий тармоғида.
Polaris Dawn - миллиардер тадбиркор Жаред Айзекман томонидан ташкил этилган Polaris дастури доирасида режалаштирилган учта миссиянинг биринчисидир.
Айзекман – Polaris Dawn миссияси қўмондони. Экипаж таркибида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари подполковниги Скотт Потит, шунингдек, SpaceX муҳандислари Сара Гиллис ва Анна Менон бор. Айзекман ва Гиллис миссиянинг учинчи кунида коинотга саёҳат қилади.
Эслатиб ўтамиз, SpaceX асосчиси, бош директори ва бош муҳандиси америкалик бизнесмен ва миллиардер Илон Маскдир.
Аввалроқ SpaceX космик туризм учун аризаларни 2024 йилда қабул қила бошлаши хабар қилинганди.