Собиқ телебошловчи АҚШ мудофаа вазири этиб тайинланди
ASTANA. Kazinform – Жанговар ҳаракатлар фахрийси ва Fox News телеканалининг собиқ бошловчиси Пит Хегсет АҚШ мудофаа вазири этиб тайинланди, дея хабар беради Кazinform агентлиги DWга таяниб.
Маълум қилинишича, бу номзод бўйича юқори палатадаги фикрлар тенг бўлинган, шу сабабли АҚШ вице-президенти Жеймс Девид Венс ўз овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган. АҚШ Конституциясига кўра, у Конгресснинг юқори палатасига раислик қилади.
44 ёшли Хегсет АҚШ Қуролли кучлари фахрийси ва жанговар ҳаракатлар иштирокчисидир. У қуруқликдаги кучларда майор унвони ва ҳарбий орденга эга. У зобитлик унвонини ўзининг туғилган Миннесота штатидаги Миллий гвардиядаги хизмати орқали олган.
Бундан ташқари, Хегсет Fox News телеканалида саккиз йил бошловчи бўлиб ишлаган. Шунингдек, у бир нечта китоблар ёзган ва иккита фахрийлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига раҳбарлик қилган. Принстон ва Гарвард университетларида таҳсил олган.