Словакия бош вазирини ким отди
ASTANA. Kazinform – Словакия оммавий ахборот воситалари ҳибсга олинган шахснинг шахси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. У Словакия ғарбида жойлашган Левица шаҳрида яшовчи 71 ёшли Юрай Цинтула бўлиб чиқди.

Словакия бош вазири Роберт Фицога ҳужум қилган шахс дарҳол воқеа жойида қўлга олинди. Ҳужумчи сиёсатчига беш марта ўқ узган.
Словакиянинг JOJ телеканали хабарига кўра, қўлга олинган фуқаро Ю.Цинтула 1953 йилда туғилган. 2005 йилда “Дуга” адабий клубининг асосчиларидан бири бўлган.
2016 йилгача ушбу адабий тўгаракнинг раиси бўлиб, учта шеърий тўплам ёзган. 2015 йилдан – Словакия ёзувчилари жамияти аъзоси. JOJ 24 маълумотларига кўра, 2016 йилда у Левица шаҳридаги савдо марказида ҳайдовчи бўлиб ишлаган.
Юрай Цинтула ҳужум учун расман рўйхатдан ўтган калта ўқли қуролдан фойдаланган. Ҳибсга олинганда у Бош вазирнинг сиёсатига қўшилмаслигини айтган.
Словакия ички ишлар вазири Матуш Шутай Эшток бу аниқ сиёсий мақсадли ҳаракат эканини айтди. Бош прокурор Марош Жилинка ҳуқуқ-тартибот идоралари бош вазирнинг отишмасига муросасиз жавоб беришини айтди.
Словакия президенти бош вазирга қилинган ҳужумни "демократияга қилинган ҳужум" деб атади.
Ҳужумни нафақат қўшни давлатлар вакиллари, балки Европа ва жаҳон етакчилари, жумладан, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен, АҚШ президенти Жо Байден, Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам қоралади.
Р.Фицога қилинган ҳужумдан сўнг Словакия парламентининг жорий сессияси иши номаълум муддатга тўхтатилди.
Бунгача, Словакия бош вазирига суиқасд қилингани ҳақида ёзган эдик.